Ягона минтақавий тизимларни барпо қилиш МДҲ ягона ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларини ривожлантиришга ҳисса қўшади ҳамда ҲҲҲни маълум бир геосиёсий йўналишда кучайтириш имконини беради. МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари мувофиқлаштирувчи қўмитаси раҳбари, Россия ҳаво-космик кучлари бош қўмондони Виктор Бондарев шундай фикрни билдирди.

Бирлашган ҲҲҲ МДҲнинг биринчи ва ягона мудофаа тизими бўлиб қолмоқда.
 
"Ягона минтақавий тизимларни ташкил этиш, бир томондан, МДҲ ҲҲҲ мудофаа кучларинини ривожлантиришга асос бўлса, иккинчи томондан маълум бир геосиёсий йўналишда кучайтириш имконини беради", — деган Бондарев "Красная звезда" газетасига берган интервьюсида. 

Унинг маълум қилишича, мазкур соҳадаги навбатдаги чоралар МДҲ ҲҲҲ бирлашган тизимини мослаштиришнинг асосий йўналишларига мувофиқ равишда ҳаво-космик мудофаа вазифаларини ҳал этиш мақсадида кўрилади. "Яқин орада мазкур ҳужжат лойиҳаси белгиланган тартибда МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши муҳокамасига киритилади", — деган генерал.

Россия ҲКК бош қўмондонининг сўзларига кўра, "мавжуд кучлар таркиби ва воситалари ҲҲҲ вазифаларини адо этиш бўйича етарлидир, аммо зарурат пайдо бўлганида уларнинг сони кенгайтирилиши мумкин". 

Генералнинг аниқлик киритишича, "бугунги кунда МДҲ ҲҲҲ бирлашган кучларига 19та авиация қисми, 38та зенит-ракета қўшинлари, 15та радиотехник қўшинлар қисмлари, 9та ҲҲҲ бригадаси, 3та радиоэлектрон кураш ҳарбий қисмлари киради". 

МДҲ ҲҲҲ бирлашган тизими 1995 йил 10 февраль куни ҳамдўстликнинг 10 мамлакати томонидан Олмаотада имзоланган келишув асосида ташкил этилган эди. Келишув муддатсиз бўлиб, МДҲ ҳаво кенгликларини мудофаа қилиш концепциясидаги бандлар билан ҳамфикр бўлган ҳар қандай давлат қўшилиши мумкин. Ҳозирда, унинг таркибига Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва  Тожикистон киради.