Мексиканинг жанубидаги Чьяпас штатида автобуснинг чуқурлиги 100 метрча келадиган дарага қулаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El Sol de México нашри маълум қилди. 

Нашр маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Мотосинтл ва Уистл муниципалитетлари ўртасидаги йўлда юз берган. Полиция маълумотларига кўра, автобус йўловчилари диний секта аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, авария тезлик оширилиши сабабли юз берган.

Воқеа жойида қутқарув хизматлари ходимлари иш олиб бормоқда. Барча жароҳатланганлар Мотосинтл шифохонасига етказилганлар.