«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг жорий мавсуми тўпурарига айланди. У 34 учрашувда 37та гол киритишга муваффақ бўлди. 

Иккинчи ўринни Луис Суарес («Барселона») 35 учрашувда 29 гол киритиб, эгаллаган бўлса, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 29 учрашувда 25 гол билан учинчи бўлди.

Месси 2012/13 йилги мавсумдан буён илк марта чемпионат тўпурарлигини қўлга киритди. Ўшанда 46 гол киритган футболчи якунда Европада тенгсиз тўпурар сифатида «Олтин бутса»ни қўлга киритганди. 

2013/14 ва 2014/15 йилги мавсумларда Криштиану Роналду Испания чемпионати тўпурари бўлган бўлса, ўтган мавсумда Мессининг жамоадоши «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Олтин бутса»га эгалик қилганди. Месси 4 йиллик танаффусдан сўнг яна «Олтин бутса»ни қўлга киритадиган бўлди