Mitsubishi янги кроссвэнининг фото ва видеоси пайдо бўлди

Технология 22 Май 2017 3953
Фото: Колеса

Mitsubishi компанияси MPV сегментидаги, XM концепти йўналишида бўлган дизайнга эга янги моделни серияга чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

“Сал кўтарилган” етти ўринли минивэннинг тест нусхаси Японияда Mitsubishi Motors Corporation директорлар кенгаши раҳбари Карлос Гонга намойиш этилди. Маҳаллий телеканаллардан бири эса, янги модель атиги бир неча сонияга пайдо бўлувчи сюжетни кўрсатган. Бундан ташқари, Твиттерда тадбирдан олинган фотосуратлар тарқалди.

Кроссвэн ўтган йилнинг ёзида намойиш этилган Mitsubishi XM концептига жуда ўхшаш тарзда яратилди. Етти ўринли янги транспорт воситаси компаниянинг Индонезиядаги янги заводида йиғилади. Айнан шу давлат модель учун асосий бозорга айланади. Шунингдек, автомобилни Таиланд, Вьетнам ва Филиппинда сотиш ҳам режалаштирилган.

Норасмий маълумотларга кўра, серияли модель Expander номини олиши мумкин. Унинг моторлари орасида 1.5 бензинли двигатель бўлади. Харидорларга дизелли қурилмага эга MPV ҳам таклиф қилиниши мумкин. Узатма фақатгина олдинги бўлади.

Тахминларга кўра, вэн оммавий тарзда жорий йилнинг ёзидан бошлаб ишлаб чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар