ХХР Шимолий Кореяга иқтисодий таъсир кўрсатиш учун АҚШдан 100 кунлик муҳлат сўраган. Худди шундай 100 кунлик муддат ташқи савдо бўйича амал қилади,  деб ёзмоқда Япониянинг "Асаҳи" нашри. Унинг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ХХР раиси Си Цзинпин билан апрел ойида ўтказган учрашувида шу ҳақда сўз борган. 

Америка ҳукумати КХДРга нисбатан кескинроқ чоралар кўришни талаб қилган. Чунки, Шимолий Корея ташқи савдо айланмасида 90 фоизлик улуш Хитойга тўғри келади. Акс ҳолда, АҚШ Хитойнинг Пхенян билан ҳамкорлик қилувчи корхона ва молиявий институтларига қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган. Бундай ҳолатда Хитой компаниялари Америкадаги ҳамкорлари билан ўзаро алоқаларни давом эттира олмайди. 

ХХР, бунга жавобан, Пекин ва Вашингтон ташқи савдо соҳасида келишиб олган 100 кунлик муддатга ўхшаш муҳлат сўраган, деб ёзади нашр. АҚШнинг Хитойга экспортини оширишни кўзда тутувчи 100 кунлик савдо режаси икки мамлакат ташқи савдосида номутаносибликни қисқартириш ва Америка савдо дефицитини камайтиришга қаратилган. 

Бироқ, газета Хитойнинг сўнгги икки ҳафтада икки марта ракета синови ўтказган КХДРга таъсир ўтказа олишига шубҳа билан қарамоқда. 

Таъкидланишича, иккала 100 кунлик режалар натижалари июл ойида бўлиб ўтажак G7 саммити доирасида муҳокама қилинади.