Олимлар иммунитетни саратон ҳужайрасини ўлдиришга мажбурловчи антитела ишлаб чиқишди

Жамият 22 Май 2017 4174
Фото: Getty Images

Америкалик олимлар иммун ҳужайраларга қўшилиб, уларни саратон ўсимталарига ҳужум қилишга мажбурлайдиган ғаройиб антитело ишлаб чиқишди. Science Immunology журналида чоп этилган мақолада шу ҳақда сўз борган.

"Нейробиолог сифатида қачонлардир саратоннинг иммунтерапияси хусусида мақолани эълон қиламан, деб ўйламагандим. Биз аутоиммун касалликларнинг ривожланиши олдини олувчи ноёб Т-тўқималарни ўрганганимизда бизда янги ғоя пайдо бўлди. Унга кўра, агар саратон шу каби аутоиммун касалликларнинг ўзига хос зидди бўлса, унда биз ишланмаларимиздан иммун тизимини "ўчириб қўйиш" эмас, балки "ишга тушириш"да фойдаланишимиз мумкин", — деган Ҳарвард университети олими Ҳовард Уайнер. 

Бугунги кун олимларининг фикрича, иммун тизими, одатда, саратоннинг илк ўсимталарига етарли кураша олади. Яъни, саратон ҳужайралари иммун тизими тўқималари томонидан ўраб олинган ҳолда бўлади. Ҳужайралар мустақил ҳаракатлана оладиган бўлганида метастаза юз беради ва иммун тизими қандайдир сабабга кўра, саратон тўқималарини кўрмайди ҳамда уларни йўқ қилишга уринмайди. 

Бошқа жиҳатдан иммун ҳужайралар жуда кам ҳолларда саратон ўсимталарига кириб, уларни ичидан йўққ қилишга уринади. Бу ҳам биологлар ва шифокорларнинг муҳокамаларига сабаб бўлаётган мавзулардан биридир. Кўплаб олимларнинг фикрича, буни шундай тушунтириш мумкин: саратон ҳужайраси ўзига хос "ваҳима ишора"ларини ҳосил қилиб, иммунитетнинг асосий бошқарувчилари бўлган "Т-ҳужайралар"ига таъсир ўтказади ва бунинг натижасида иммунитетнинг бошқа ҳужайралари саратон ўсимтасига ҳужум қилишига йўл қўймайди.
 
Уайнернинг айтишича, унинг жамоаси бир неча йилдан бери склероз касаллик – аутоиммун хасталигини даволаш устида изланишлар олиб бормоқда. Ушбу касаллик ривожланишида иммун тизими ҳужайралари мия нейронларига ҳужум қилади. Олимлар эса бу ҳужайраларни мия тўқималарига ҳужум қилмасликка "ўргатишди". 

Биологлар сичқонлар билан тажриба ўтказиб аниқлашларича, соғлом кемирувчиларнинг миясида одатдагидан кўп ноёб Т-ҳужайралар бўлган. Бу ҳужайралар склерозга учраган сичқонларнинг миясида эмас, аксинча саратон ҳужайраларида кўплаб учрашига дуч келишган. 

Бу кашфиёт Уайнер ва унинг ҳамкасбларини мияни иммунитет ҳужумидан ҳимоя қиладиган мазкур ҳужайралар иммун тизимининг бошқа ҳужайраларига саратон ўсимталари ичига киришга йўл қўймайди, деган хулосага келишларига асос бўлган. Улар бу фикрни Т-ҳужайралар фаоллигини сусайтирувчи антителоларни сичқонлар миясида қўллаб кўриш билан синашди. 

Олимлар, ушбу антителаларни иммун ҳужайраларига киритгач, уларнинг саратонга қарши фаоллиги сезиларли ўсганини қайд этишган. Бунинг натижасида Т-ҳужайраларининг лимфоцитларни якка ҳолдаги саратон ҳужайраларини йўқ қилишига имкон бермайдиган "ваҳима ишоралари"ни ишлаб чиқиш қобилияти тўсиб қўйилган. 

Кейин, олимлар ушбу антителалар сичқонлардаги ўсимталарни йўқ қила олиш қобилиятини синаб кўришган. Кемирувчилар танасига саратон ўсимтаси қўйилгач, уларнинг қонига антитела киритилган ва у саратон ўсимталари ўсишига қандай таъсир қилишини кузатишган. 

Тажрибанинг кўрсатишича, антитела, ҳақиқатдан ҳам иммун ҳужайраларига ўсимталар ичига киришига мажбур қилган. Шу билан ўсимталар ўсиши секинлашган ёки тўлиқ тўхтаган. 

Уайнернинг таъкидлашича, Tilos Therapeutics компанияси ушбу кашфиётга қизиқиш билдирган. Аммо, тадқиқот ишлари яна бир неча йилни талаб қилади, шу боис бир-икки йилда саратонга қарши антитела ишлаб чиқарилишини кутиш нотўғри бўлади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар