Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) Санкт Петербургнинг давлат алоқа йўллари университети (ПДАЙУ) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар қилмоқда

Ҳужжат Петербург давлат алоқа йўллари университети ректори Александр Паничев етакчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган. 

Томонлар ҳужжат доирасида лекторлар алмашинувини йўлга қўяди, биргаликда тадқиқотлар ўтказади, малака-дарслари, семинарлар, конференциялар ва бошқа турли анжуманлар ташкил этади. 

Бундан ташқари, биргаликда монографиялар, дарсликлар, илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш режалаштирилган.