Тошкент шаҳрида фирибгарлик жинояти аниқланди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2017 йил 19 апрель куни соат тахминан 17:30 да, фуқаро Бабамуратов Раҳим Сафарович, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида бўла туриб, фуқаро “Хусаинов”ни алдаб, унинг қизи “Хусаинова”ни Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ва жияни “Бакиева”ни Навоий давлат педагогика университетига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 18.000 АҚШ доллари миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2017 йилни 15 май куни, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.С.Бабамуратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бабамуратов Раҳим Сафарович