АҚШ президенти Дональд Трамп ишонч билан Эронда ҳеч қачон ядровий қурол бўлмаслигини айтди ва Теҳронни "АҚШ билан эҳтиёткорроқ бўлиш кераклиги"дан огоҳлантирди. 

"Мен сизга айтишим мумкинки, Эронда ҳеч қачон ядровий қурол бўлмайди", деб айтди Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан музокаралар олдидан. Трамп Эронни "АҚШ билан эҳтиёткорроқ бўлишга чақирди, чунки улар аввалги маъмурият билан фантастик битим тузишган" ва "бундан миннатдор бўлишлари кераклигини" айтди. 

Трампнинг айтишича, у қурол-аслаҳа ва ҳарбийлар етказиб беришда "Эроннинг Яқин Шарқда барча жойда борлигини" кўрмоқда.  

АҚШ Эронни минтақада "беқарорлаштирувчи фаолиятда" айблаб келади. Трамп Ар-Риёдда ислом давлатлари етакчилари билан учрашувда Эронни террорчиликни ва Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашда айблади. Бу учрашувда Эрон иштирок этмаган. Трамп Эрон ядровий битими ва халқаро воситачилар "олтилиги"ни мунтазам танқид қилиб келади.