Украиналик чегарачилар 14 нафар ўзбекистонлик ва бир нафар озарбойжонликни Қримга ташриф буюрганлари учун Украинага қўйишмади. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати матбуот хизмати маълум қилди.  

"Бердянск отряди чегарачилари чегара назорати вақтида хорижликлар Украинанинг амалдаги қонунини бузиб, босиб олинган Крим ҳудудига ташриф буюришгани ва маъмурий чегарани кесиб ўтиш учун махсус рухсатлари йўқлигини аниқлашган", деб айтилди хабарда.

Ўзбекистонликлар ва Озарбойжон фуқароси Қрим чегарасини 20 май куни "Чонгар" кириш-чиқиш назорат пунктида кесиб ўтишган.   

Таъкидланишича, уларга шунингдек Украинага 3 йилга кириш тақиқланган.