Ўзбекистон бўйлаб “Китоб байрами” ўтказилади

Жамият 22 Май 2017 1710

Ўзбекистон аҳолисининг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 
25-27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий Республика “Китоб байрами” ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Сайл тарзида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимотлари, ношир ва муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар ва суҳбатлар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли концерт дастурлари ўрин олган.

26 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар