Ўзбекистон делегацияси Бокудан қайтди. Турнир сарҳисоби

Спорт 22 Май 2017 27064
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбекистон делегацияси «Ислом бирдамлик ўйинлари»ни 63 та медаль билан кучли тўртликда якунлади

12-22 май кунлари давомида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Ислом бирдамлик ўйинлари» якунланди.

Аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи кишилар ташкил қилувчи мамлакатлар ўртасидаги Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар жами 63та медаль олишди. Бу ҳисоб бўйича тўртинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон илк бор иштирок этиши бўлди.

Қўлга киритилган медалларнинг 15таси олтин, 17таси кумуш, 31таси бронза бўлди. Натижада Ўзбекистон делегацияси 54 мамлакат спортчилари иштирок этган фестивални 4-ўринда якунлади. Кучли учликни Озарбойжон, Туркия ва Эрон тўлдирди.

Қайд этиш керакки, 4 йилликнинг йирик мусобақаларида медаллар жамғариш бўйича Боку-2017 турнирида Ўзбекистон делегацияси тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Тошкентда турнирда иштирок этиб қайтган спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Турнирда энг яхши натижани кутилганидек боксчилар терма жамоаси қайд этди. Ўзбекистон бокс термаси 3та олтин ва 2та бронза олиб, сифат борасида устунлик кўрсатишди. Қуйида қайси спорт вакиллари қандай медаллар билан қайтишгани келтирилган.

Олтин медаллар
 

Алиёр Норалиев финалда кучли рақибини саваламоқда
Фото: Нодирхўжа Юлдашев

Бокс
Абдулҳай Шораҳматов (56 кг)
Бобо-Усмон Ботуров (64 кг)
Алиёр Норалиев (69 кг)

Карате
Садриддин Сайтматов (60 кг)

Дзюдо
Гулноза Матниёзова (-70 кг)

Енгил атлетика
Надия Дусанова        (Баландликка сакраш)

Спорт гимнастикаси
Оксана Чусовитина        (Таяниб сакраш машқлари)

Бадиий гимнастика
Анастасия Сердюкова        (Булава)

Оғир атлетика
Рустам Жангбоев (+105 кг)

Таэквондо
Никита Рафалович        (74 кг)
Ниёз Пўлатов            (58 кг

Пара-атлетика
Александр Свечников        (Найза улоқтириш)

Пара-атлетика
Дониёр Солиев    (узунликка сакраш)

Пара-дзюдо
Шуҳрат Бобоев            (-90 кг)
Ширин Шарипов        (+100 кг)


Кумуш медаллар
 

Юнон-рум курашчиси Исломжон Баҳромов

Таэквондо
Умида Абдуллаева (62 кг)
Дмитрий Шокин (+87 кг)

Юнон-рум кураши
Мўъминжон Абдуллаев (100 кг)
Исломжон Баҳромов        (59 кг)

Бадиий гимнастика
Анастасия Сердюкова        (ҳалқада бажариладиган машқлар)
Анастасия Сердюкова        (коптокда бажариладиган машқлар)
Анастасия Сердюкова, Сабина Тошкенбоева, Нуринисо Усмонова    (жамоавий баҳслар)

Енгил атлетика
Нигина Шарипова        (100 м)
Иван Зайцев            (найза улоқтириш)

Оғир атлетика
Кумушхон Файзуллаева    (63 кг)
Улуғбек Алимов        (85 кг)
Фарҳод Собиров        (94 кг)

Паралимпия
Мансур Абдурашидов        (100 м)

Пара-дзюдо
Феруз Сайидов            (-73 кг)

Теннис
Камола Умарова, Сабина Шарипова, Полина Меренкова         (Жамоавий баҳслар)
Сабина Шарипова ва Полина Меренкова            (жуфтлик баҳслари)
Султонбеков ва Саидаъло Саидкаримов            (жуфтлик баҳслари)


Бронза медаллар

Бронза соҳиби Нигора Турсунқулова шоҳсупада

Бокс
Аброржон Қодиров        (52 кг)
Мироншоҳ Ибрагимов        (49 кг)

Енгил атлетика
Нигина Шарипова         (200 м)
Сергей Дементьев        (Ядро улоқтириш)

Бадиий гимнастика
Сабина Тошкенбоева         (булава)
Сабина Тошкенбоева        (лента)

Ўқ отиш
Саидхон Сайфуддинов        (пневмотик, 10 м)
Сакина Мамедова         (пневмотик, 10 м)

Оғир атлетика
Иван Ефремов            (105 кг)
Муаттар Набиева        (58 кг)
Достон Ёқубов            (69 кг)
Манзура Мамасалиева    (69 кг)
Омадой Отақўзиева        (75 кг)

Юнон-рум кураши
Рустам Ассакалов (98 кг)
Бегзод Абдураҳмонов (74 кг)
Нодиржон Сафаров (57 кг)

Таэквондо
Максим Рафалович (80 кг)
Нигора Турсунқулова (67 кг)
Светлана Осипова (+73 кг)

Дзюдо
Давлатбек Бобонов (81 кг)
Бекмурод Олтибоев (+100 кг)
Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг)
Эркаклар жамоаси
Аёллар жамоаси

Карате
Абдулазиз Атаев (-84 кг)
Достонбек Отаболаев (-75 кг)
Барно Мирзаева (-61 кг)

Пара-дзюдо
Гулруҳ Раҳимова (-70 кг)

Пара-атлетика
Элбек Султонов    (ядро улоқтириш)

Теннис
Саидаъло Саидкаримов, Амал Султонбеков, Сергей Фомин    (жамоавий баҳслар)
Сабина Шарипова         (яккалик)

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар