Интернетда махсус идишдан сув ичаётган илон тасвирланган видео кенг тарқалди.

Daily Mail’нинг ёзишича, бу ҳодиса Саудия Арабистонида юз берган. Видеода сувсизликдан қийналган илоннинг кадр ортидаги киши ушлаб турган идишдан сув ичиши тасвирланган. Идишдаги сув тугагач, судралиб юрувчи видеога олинган жойдан узоқлашган.

Нашрнинг таъкидлашича, воқеа юз берган Руб-ал-Ҳали саҳросидаги ҳарорат Цельсий бўйича ўртача 40-50 даража жазирамани ташкил этади.

Аввалроқ шунга ўхшаш воқеа Ҳиндистонда ҳам юз бергани хабар қилинганди. Ўшанда сувсизликдан қийналган судралиб юрувчи сув излаб аҳоли пунктига кириб келган.