Америкалик оғир вазнли боксчи Шеннон Бриггс допинг тестидан ўта олмади. Унинг допинг намунаси ижобий натижа берган. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) сайтида хабар қилинган.

2006-2007 йилларда Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) таснифи бўйича жаҳон чемпиони бўлган 45 ёшли боксчининг таҳлилларида тестостероннинг юқори даражаси қайд этилган. Таҳлил WBA Fair Boxing дастури доирасида Допингга кўнгилли равишда тест топшириш ассоциацияси (VADA) томонидан аниқланган.

Шу йилнинг январь ойида ташкилот WBA таснифи доирасида «доимий» чемпионлик унвони учун Бриггс ва пуэрторикалик Фрес Окендо ўртасидаги баҳсга рухсат берган эди. У 3 июнда бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу жанг ғолиби россиялик Александр Устиновга қарши унвонини ҳимоя қилиши керак эди.

Россиялик боксчи промоутери Владимир Хрюновнинг «Р-Спорт» нашрига хабар қилишича, Устинов жамоаси Окендо билан музокараларни бошлаб юборган. Ушбу боксчилар ўртасидаги жанг 8 июль куни Лондонда бўлиб ўтади.