Бильбаонинг «Атлетик» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Барселона»даги фаолиятини бошлаб юборди, дея хабар бермоқда Sport.es.

Манба берган хабарга кўра, 29 май куни Каталонияликлар устози сифатида таништирилиши кутилаётган басклар жамоаси бош мураббийи клуб раҳбарияти билан келгуси мавсумдаги таркиб борасида гаплашиб олишга улгурган. Вальверде шу ҳафтада амалдаги жамоасини тарк этгани хабар қилиниши кутилмоқда.

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания Кубоги финалида «Алавес»га қарши учрашувдан сўнг жамоани тарк этади. Финал 27 май куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган.