2017 йилнинг 16 май куни Қоракўл тумани, Чандиробод ҚФЙда яшаган, З. Жумаевнинг жасади ўзининг ҳовлисидаги тандирхона тўсинига бўйнидан осилган ҳолатда ҳамда ҳовлининг ичкари хонасида шу манзилда яшаган турмуш ўртоғи Д. Рўзимуродованинг жасади эса бўйин соҳасидан жароҳатланган ҳолатда топилган. Бу ҳақда Кун.uz'га Бухоро ИИБ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ҳодиса содир бўлган жой ва унинг теварак атрофи Бухоро вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат бўлган тезкор-тергов гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилди. Олиб борилган суриштирув тадбирлари давомида аниқланишича, хотини Д.Рўзимуродовани бегона эркаклардан доимий равишда рашк қилиб келганлиги, қотиллик содир этилган кун улар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келганлиги, рашк оқибатида З.Жумаев марҳуманинг бўйин соҳасига қайчи билан уриб унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги, сўнгра ўзини ҳовлисидаги тандирхона тўсинига осиб ўз жонига қасд қилганлиги аниқланган. 
   
Ушбу ҳолат бўйича судга оид тиббиёт, криминалистика ва биологик экспертизалар тайинланган бўлиб, жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.