Дунёдаги энг кучли ракета қачон сўнгги маротаба фазога кўтарилади?

Жаҳон 23 Май 2017 11210
Фото: ULA

Дунёдаги энг кучли ракета ҳисобланувчи Delta 4 Heavy 2023 йилда сўнгги маротаба фазога кўтарилади. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари космик қўмондонлиги раҳбари генерал Жей Реймонд маълум қилди. У Конгресс вакиллари палатасининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси йиғилишида шу ҳақда сўз юритган, деб хабар қилмоқда Space News нашри.

Ушбу йиғилишда иштирок этган АҚШ ҳарбий-космик разведка миллий бошқармаси бошлиғи Бетти Саппнинг қайд этишича, ракета айғоқчи сунъий йўлдошни фазога олиб чиқиш ва бошқа разведка мақсадларида учирилади. 

Умуман, Delta 4 Heavy олти марта Пентагон буюртмасига асосан, бир марта НАСАнинг Solar Probe Plus илмий станциясини олиб чиқиш учун учирилади. Ракетанинг енгиллаштиришган намунаси Delta 4 Medium уч марта фазога кўтарилади.

Қўмита йиғилишида қайд этилишича, АҚШда Delta 4 Heavy ўрнини босадиган ракеталар ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Булар биринчи галда Falcon Heavy (SpaceX компаниясининг ракета ташувчиси) ва New Glenn (Blue Origin компанияси ракетаси 2020 йилда фазога кўтарилади) ракеталаридир. 2019 йилда, шунингдек, Vulcan (аслида, Atlas 6) ракетаси учирилади. У Америкада ишлаб чиқарилган двигателлар билан жиҳозланади. Бундан аввалги Atlas 5 Россиянинг РД-180 двигателлари билан жиҳозланар эди.

Delta IV ракеталар оиласи таркибига 5та ташувчи киради. Уларнинг энг кучлиси Delta IV Heavy бўлиб, у Ерга яқин орбитага 28,8 тонна фойдали юкни олиб чиқа олади. У дунёдаги энг қиммат ракета ҳам ҳисобланади. Уни бир марта учириш 400 миллион долларга айланади. Умуман, 2004 йилдан бери Delta IV Heavy 9 марта учирилган. Уларнинг фақат биттаси қисман муваффақиятлидир. Ушбу ракетанинг барча қисмлари Американинг Aerojet Rocketdyne компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар