Жанубий кореялик ҳарбийлар КХДР томондан келиб, чегарани кесиб ўтган номаълум учар жисмни пайқашган. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, номаълум объект Канвондо вилоятидаги ҳарбийсизлашган ҳудудда қайд этилган.

Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўқ узишга тўғри келган.

Шундан сўнг расмий Сеул ҳаво кенгликлари ҳимоясини кучайтирди, Шимолий Корея Пёнгянгга ушбу ҳодиса юзасидан нота йўллади.