Калифорния штатида 10 киши чипсдан заҳарланди

Жамият 23 Май 2017 1833

АҚШнинг Калифорния штатидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бири ёнидан харид қилинган маккажўхори-пишлоқли чипслардан заҳарланиш натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 9 нафари жароҳат олди. Chicago Tribune нашри шу ҳақида хабар берди

Нашр маълумотига кўра, чипсларда озиқ-овқат маҳсулотларидан ўткир заҳарланиш ва ботулизмни авж олдирувчи бактерия бўлган. Таъкидлаш жоизки, бундай заҳарланиш марказий асаб тизимига зиён етказади. Заҳарланиш натижасида 37 ёшли киши ҳалок бўлди. Жабрланганларга маҳаллий шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Калифорния штати Соғлиқни сақлаш департаменти тест натижаларига кўра маккажўхорили чипслар пачкаларида ботулизмни келтириб чиқарувчи бактерия бўлганини тасдиқлаган. 

Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, заҳарланиш манбаи ҳали аниқланмаган, ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда чипслар учун пишлоқли соус ишлаб чиқарувчи корхонада текширув ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар