Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди

Жаҳон 23 Май 2017 6043
Фото: AP

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Грегори Аллен Жастис давлат аҳамиятига молик махфий маълумотларни сотиш бўйича ўз айбини тан олди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди. 

Тергов маълумотига кўра, 2000 йилдан бери АҚШ мудофаа вазирлигида муҳандис сифатида ишлаган 49 ёшли Грегори Аллен Жастис, ўтган йилда “сунъий йўлдошлардан махфий маълумотни” ўғирлаган ва уни Россия разведкаси ходими, дея ҳисоблаган шахсга сотмоқчи бўлган. Аммо у ФҚБ агенти бўлиб чиқди.

Таъкидланишича, Жастис АҚШ ҳарбий ва тижорий сунъий йўлдошларида ўрнатилган дастурий таъминотга алоқадор махфий маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлган.

У ФҚБ агенти билан 2016 йилнинг февраль-июль ойлари давомида мулоқотга чиққан ва махфий суратлар учун “минглаб доллар” сўраган. Бундан ташқари, у агентга “ҳарбий мақсадга мўлжалланган фазовий қурилмалар” ишлаб чиқарувчи корхонага “экскурсия билан” боришни ҳам таклиф қилган.

2016 йилнинг июлида Жастис қўлга олинди. У суд йиғилишида ўз айбини тўла тан олди ва касал рафиқаси учун пул топмоқчи бўлганини иддао қилди. Эндиликда у 35 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Муҳандисга берилган аниқ жазо муддати 18 сентябрь куни эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар