Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди

Ўзбекистон 23 Май 2017 174413

Кўп йиллардан буён Ўзбекистон Марказий банки раиси лавозимида фаолият юритиб келган Муллажонов Файзулла Мақсуджонович бугун, 23 май кунининг иккинчи ярмида 67 ёшида оламдан ўтди. Бу маълумотни Кун.uz сайтининг бир неча манбалари, хусусан Марказий банкдаги манба тасдиқлади.

Манбаларнинг билдиришича, марҳум охирги йилларда бетоб эди, унинг ўлими шу хасталик туфайли рўй берди.

Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 1950 йилда Сирдарё вилоятида туғилганди. 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган Муллажонов 1991 йилдан буён Марказий банк раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон ҳукуматида энг кўп вақт бўлган яна бир давлат арбоби Бўритош Мустафоев 68 ёшида хасталик туфайли оламдан кўз юмганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар