«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги вақтларда жамоасининг бу мавсумдаги муваффақиятсизликларидан тушкун ҳолатда юрган«Реал» чемпионликни қўлга киритгач, у дўстлари билан суҳбатда мадридликларнинг чемпионлиги ҳақли эканини тан олган, деб ёзмоқда Испаниянинг энг машҳур таблоиди Don Balon.

Тарқалган миш-мишларни чоп этиш билан танилган нашрнинг ёзишича, Месси дўстлари билан суҳбатда «Барселона» бутун мавсум давомида барқарор футбол кўрсата олмаганини айтиб, Испания чемпионатида иккинчи ўринга муносиб бўлганини тан олиб ўтган. Шунга қарамай, Лионель келгуси мавсумда жамоа янада кучайиб, барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» бу мавсумдаги сўнгги учрашувини 27 май куни «Алавес»га қарши Испания кубоги финали доирасидаги учрашув билан якунлайди.