Мотопойгалар бўйича собиқ жаҳон чемпиони автоҳалокатдан кейин вафот этди

Спорт 23 Май 2017 3330
Фото: AP Photo / Manu Fernandez

Америкалик мотопойгачи Ники Хэйден автоҳалокатдан кейин 22 май куни 36 ёшида шифохонада вафот этди, деб хабар бермоқда "Р-Спорт" ахборот агентлиги. 

Йўл-транспорт ҳодисаси 17 май куни юз берган. Спортчи ўзининг дўстлари билан Италиянинг Римини шаҳри яқинида велосипед учиб юрганда автомобиль томондан уриб кетилган. Бунинг оқибатида Хэйденда мия шиши ташхиси қўйилган, у 5 кун давомида интенсив даволаниш бўлимида оғир аҳволда қолган.

Спортчи 2006 йил MotoGP синфидаги шоссе-ҳалқа мотопойгалари бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Жорий мавсумда у Superbike синфидаги мотопойгаларда иштирок этаётганди.

Кўпроқ янгиликлар