Россиянинг Ленинград вилояти Гатчина туманидаги отхонада юз берган ёнғин натижасида 26 бош от ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Россия ФВВ минтақавий бош бошқармаси матбуот хизматига асосан.

Таъкидланишича, Большое Рейзино қишлоғидаги отхонада юз берган ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 2.15 да келиб тушган.

«Ёнғин 3 минг квадрат метр майдонда юз берган. Маҳаллий вақт билан соат 4.47 да ўт ўчирилди», - дейилади хабарда.

Маҳкама маълумотига кўра, 15 бош от қутқариб қолинган.