Президенти билан фахрланадиган ҳайдовчи

Жамият 23 Май 2017 38366

Ҳайдовчининг ёнида ўтириб келаётган йўловчи билан дилдан суҳбатлашаётгани эътиборимни тортди. Чунки гап жамиятда бўлаётган ўзгаришлар, сиёсат, Президент ҳақида эди. 

«Президентимизнинг жонкуярлиги, талабчанлигига гап йўқ. Аввал халқ ичида юргани учун қаерда муаммолар борлигини яхши билади. Шуларни бартараф этишга киришган ҳозир».

Уни жон қулоғи билан эшитиб келаётган ҳамроҳи тинмай бош силкитиб, бу гапларни маъқуллайди.

«Хитойга боргани ҳақидаги кўрсатувни кўрдингизми? Қанча пулга шартнома қилиб келганинини эшитдингизми?», деб савол қилади-ю, яна сабри етмай бу саволларга ўзи жавоб бера кетади: «Ҳурматини жойига қўйиб кутиб олишди. 23 миллиард долларлик инвестиция киритишга оид шартнома имзоланди. Бунинг замирида халқимиз манфаатларига мос қанча яхши ишлар амалга ошади энди!».

«Шу ердан ўтиб кетаётганимда мана шу ҳайкалнинг очилиши бўлаётганди», дейди у яқинда очилган Махтумқули кўчасидаги улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули меъморий ёдгорлигини кўрсатиб. «Кейин билсам бу туркманларнинг улуғ шоирларидан бири экан. Президентимизнинг Туркманистонга сафари олдидан шу иш бўлгани яхши бўлди-да. Энди улар билан дўстлигимиз янада мустаҳкамланади. Аввал ҳам шу давлатга бориб, қанча хайрли ишларни бошлаб келганди. Бу сафар ундан ҳам яхши бўлди. Давлатимиз раҳбарининг қўшнилар билан алоқаларни мустаҳкамлаётгани жуда қувонарли иш бўлаётир».

Сал ўтиб суҳбатдоши тушиб қолгач, ҳайдовчи жим бўлиб қолди. Лекин мен унинг фикрларини яна эшитгим келар, кимлиги, қандай инсонлиги ҳақида қизиқиб қолгандим.

«Сувсоз - Марказий универсал магазини» оралиғида қатнайдиган 145-йўналишли такси ниҳоят сўнгги бекатга келиб тўхтади. Менда ҳайдовчини бафуржа суҳбатга тортиш имконияти пайдо бўлди. Бу инсоннинг замон билан ҳамнафаслиги бежиз эмас, унинг исми Замон ака экан. 

- Замон ака, жамиятда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб борар экансиз. Қайси жиҳатлар сизга кўпроқ маъқул?

- Президентимизнинг ҳар бир иши халқнинг манфаатига қаратилган. Уларнинг ҳаммасини маъқуллайман. Шундай бўлишини бундан саккиз йил олдин тахмин қилгандим. Ўшанда у кишини бир маъракада кўриб, гап-сўзларига, хатти-ҳаракатларига эътибор бериб, қандай давлат раҳбари бўлишини тасаввур қилгандим. Бу инсондаги самимийлик, халқпарварлик, ҳаракатчанлик каби фазилатлар фаолиятига кўрк беришига ишонгандим. Президент сайлови пайти кучим етганча мен ҳам Шавкат Миромоновичга овоз берайлик, деб одамларга тарғибот қилганман. Сайловда ғолиб чиққанида мен ҳаммадан кўпроқ қувондим. Мана, ҳозир Президентимиз амалга ошираётган ҳар бир ишни диққат билан, фахр билан кузатиб боряпман.                 

- Яшаш шароитингиз, иш фаолиятингизда муаммолар борми?

- Шундай тинч юртда яхши яшаяпмиз. Уч фарзандим камолга етаётир. Бунинг учун доим шукр қиламан. Яшнобод туманининг Толариқ кўчасида оилам билан истиқомат қиламан. Шароитларимиз яхши, бироқ канализация масаласида озгина муаммо бор. Шаҳарда  яшасанг-у шу нарса бўлмаса яхши эмас-да. Бунинг учун ҳаракатлар бор, лекин битай демайди. Ҳамма ўз ишини вақтида қилса яхши бўларди. Президентимиз ҳам доим шундай талаб қўйяпди-ку. Айниқса, бизнинг туманга келганда қанча муаммоларни кўрсатиб берди. Шуни мутасаддилар кутиб ўтириши шартми ўзи?  Ишимга келсак, ҳаммаси жойида. Ўз касбимни яхши кўраман. Қарийб ўттиз йил бўляпдики, шу касб орқасидан рўзғор тебратаман. Ҳа, айтгандай, яқинда Жиззахда йўловчи ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади, деб эшитиб қолдим. Жуда яхши ташаббус! Бу бизга ҳам, одамларга ҳам катта қулайлик яратади. Ички йўлларимиз яхшиланса, янги транспортда йўловчи ташисак, бу одамлар учун “комфорт” дегани!

Замон Мадатов билан хайрлашарканман, ундаги самимият, ватанпарварлик дилимни ёритди. У юртини чин дилдан севадиган инсон бўлгани учун ҳам жамиятда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмас, менимча. У бемалол бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатишга арзийди! Ахир кўп ҳолларда жамоат транспортини бошқараётган ҳайдовчилар одамлар билан оддий инсоний муомала қилишни ўзига эп билмаслиги ёки "план"дан бошқа нарсани ўйламай бошқа шериклари билан "қувлашмачоқ" уюштириб, одамлар ҳаётини хавф остига қўйишига гувоҳ бўлмаганлар камдан-кам топилади.

Ҳайдовчилар орасида Замон акадай одамларнинг борлиги эса бу касб соҳибларига бошқаларнинг ҳурматини оширади. Бошқа томондан оддий одамларнинг жамиятда бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги уларнинг дунёқараши ўзгаргани, юртимиз тақдирига дахлдорлик туйғуси кучайгани далолатидир.

Муаттар Рўзибоева,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси     

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32800 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18384 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 70955 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58902 Жамият
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2118 Жаҳон
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – маълумотномалар
13:41 1607 Жамият
«Барселона» Коутиньо учун навбатдаги таклифни жўнатди
13:40 2368 Спорт
Фото: Миробод туманида иссиқ сув қувури ёрилиши пона қоқиш билан «ҳал қилинди»
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Кўпроқ янгиликлар