Россия давлат Думасига хорижликлар ва Россия фуқаролиги бўлмаган шахслар, Россияда истиқомат қилиш учун ҳужжатларни нотўғри расмийлаштирсалар, уларга нисбатан қўлланилувчи маъмурий жарималарни ошириш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди.

Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ҳужжатга кўра, маъмурий жарималарни қуйидаги кўринишда ошириш режалаштирилган: фуқаролар учун – 5 минг рублга (айни дамдаги максимал сумма – 4 минг рубль), мансабдор шахсларга – 50 минг рублга (айни дамда – 30 минг рубль), юридик шахсларга – 500 минг рублга (айни дамда – 300 минг рублгача).

Маълумотномада таъкидланишича, бу ташаббус қонунчиликни мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янада такомиллаштиради.