Самарқандда амакисини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди

Жамият 23 Май 2017 7245

Самарқанд шаҳри Фарҳод қўрғонида яшовчи икки қариндош биргаликда спиртли ичимлик ичишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. Оқибатда жанжал шу даражага етадики, 1985 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган, А.Б амакиси бўлган 1973 йилда туғилган Р.Б нинг кўкрак ва қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказади, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.  

Натижада Р.Б га касалхонада тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай шу ерда вафот этади. Муштумзўр А.Б эса кўп ўтмай ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Кўпроқ янгиликлар