Тошкентда Грузия маданият кунлари бўлиб ўтмоқда

Маданият 23 Май 2017 2841

2017 йил 23-27 май кунлари Тошкентда Грузия республикаси маданият кунлари бўлиб ўтади. Дастур Алишер Навоий номидаги кино саройида “Грузия киноси кунлари” билан бошланди. Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган Грузиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Жгенти икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча жабҳалар қатори маданият ва санъат соҳаларида ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлади. 

“Ушбу тадбир Ўзбекистон аҳолисини, айниқса ёшларни Грузиянинг маданияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди. Умид қиламанки, маданий дастурдан ўрин олган барча тадбирлар катта ва ёш авлодда катта қизиқиш уйғотади. Айтиш жоизки, дастур бежизга Грузия киноси кунлари билан очилмаяпти, сабаби ўзбек кино ихлосмандлари орасида Грузия киносига қизиқиш катта, телевидение орқали мунтазам равишда грузин киноижодкорлари томонидан олинган картиналар намойиш этилади. Бу албатта қувонарли ҳол”, - деди Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти. 

Грузия киноси кунлари давомида халқаро танловларда кўплаб совринларга сазовор бўлган олтита фильм намойиш этилади. 

24 май куни дастур лойиҳасида Тошкент фотосуратчилар уйида ёш фоторассом Натали Муржикнелининг шахсий кўргазмаси очилади. 

“Ўзбекистонда мен тўрт йилдан буён яшаб ижод қилмоқдаман. Ушбу давр мобайнида бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим, Тошкент Фотосуратлар уйи ҳузуридаги мактаб-студияда ўқимоқдаман, Зулфиқор Мусоқовдан кино олами сирларини ўрганмоқдаман. Кўргазмада Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳатларим давомида олган 39 фотосурат намойиш этилади”, - деган фоторассом Натали. 

Грузия маданияти кунлари давомида, шунингдек, Тошкент Фотосуратлар уйида 19-20-асрларнинг машҳур рассоми Нико Пиросманининг асарлари кўргазмаси, “Street musicians”  мусиқий ансамблининг концерти ҳамда Истиқлол санъат саройида Грузиянинг “Erisioni”  халқ кўшиқ ва рақс Давлат академик ансамбли чиқишлари бўлиб ўтади. 

Журналист ва фотограф: Нодира Мақсудова

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар