2017 йил 19 май куни Озарбойжон элчихонаси Windham Tashkent меҳмонхонасида "Республика куни"ни нишонлади. Мазкур тадбирга кўплаб меҳмонлар - давлат арбоблари, дипломатлар, элчилар, маданият ва жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюрди. Ушбу маросимда, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. 

Икки давлат мадҳияси янграганидан сўнг, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев тантана муносабати билан сўзга чиқди:

"Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар самарали, фаол ва жадал суръатда ривожланмоқда. Мустақилликдан сўнг, 26 йил давомида бу муносабатларни стратегик ҳамкорлик сифатида баҳолаш мумкин. Биз Ўзбекистоннинг доимий қўллаб-қувватлаб келишидан миннатдормиз. Ўз навбатида, биз ҳам Ўзбекистонни ҳамиша қўллаб келганмиз ва бундан кейин ҳам барча халқаро ташкилотларда қардош биродаримизни қўллаб-қувватлаймиз". 

Кун.уз мухбирининг ушбу кечадан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилишингиз мумкин.