Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида парламентлараро ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон 23 Май 2017 1900

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи парламентлараро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Европа парламенти депутатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида келгусида Олий Мажлис ва Европарламент ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, тараққиётга кўмаклашиш масалалари бўйича “Ўзбекистон – ЕИ” ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистонда демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган мақсадли ислоҳотлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тақдимоти ўтказилди.

Европа парламенти аъзолари Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларига ижобий баҳо бердилар. Улар ўз чиқишларида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш соҳаларидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Йиғилиш натижалари бўйича истиқболда парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, халқаро тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар