Туркиянинг АҚШдаги элчиси: Вашингтон террорчиларнинг шеригига айланди

Спорт 23 Май 2017 11570
Фото: AP

Туркиянинг АҚШдаги элчиси Сардор Қилич Вашингтоннинг курдларга қурол-яроғ етказиб бериши ҳақидаги қароридан сўнг Американи «террорчилик ташкилоти» билан шерикчилик алоқалари ўрнатганликда айблади. Бу қарор «стратегик хато» эканлигини таъкидлади Туркия элчиси. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Элчининг сўзларига кўра, америкалик ҳамкорлар буни «тактик қарор» ёки «қисқа муддатли акция» деб аташмоқда.

«Лекин, очиғини тан олиш керак, бу стратегик хато», — деди у америка-турк муносабатларига бағишланган йиллик анжуманда чиқиш қилар экан.

«АҚШ Раққадаги операцияларда худди Ер юзида бошқа бирор муқобил топа олмагандек, YPG (Сурия курдлари) кучларидан фойдаланиб, операция ўтказаётганлигини тушуна олмаяпман. Ахир Туркия бор-ку?! ИШИДга қарши муваффақиятли операциялар ўтказаётган Озод Сурия армияси ҳам бор», — деди элчи анжуманда.

«Сиз бир террорчилик ташкилотига қарши курашиш учун бошқа бир террорчилик ташкилотининг хизматидан фойдаланмаслигингиз керак. Айниқса, сиз шерикчилик қила бошлаган бу террорчилик ташкилоти хавфсизлик ва барқарорликка доимий таҳдид солишини Туркиядек ҳамкорингиз айтиб турганда», — дея қўшимча қилди дипломат. 

Анқара вакили «Агар Туркия «Ан-Нусра» билан биргаликда операциялар ўтказиб, уларга қурол-яроғ етказиб бера бошлаганида» Вашингтондагилар ўзларини қандай ҳис қилишарди?» деб ўртага савол ташлаган.

«АҚШ ва Туркия ҳамкорлиги — бу танлов масаласи эмас, зарурият масаласидир. Туркия минтақада фаолият кўрсатиб турган кам сонли демократиялардан бири саналади. Минтақамиздаги бирор бир давлат шу пайтгача эркинлик, демократия, инсон ҳуқуқлари, бозор иқтисодиёти ва қонун устуворлиги каби универсал қадриятларга Туркия сингари риоя қилмайди ва унга муваффақиятли мослаша олмаган. Бу Туркияни АҚШнинг бошқа шериклари ва иттифоқчиларидан ажратиб турувчи жиҳатдир», — дея ишонч билан гапирди турк дипломати.

Қилич шу вақтгача «Туркия Озод Сурия армияси кучлари билан биргаликда ИШИДнинг уч мингдан зиёд жангарисини йўқ қилгани»ни, «60 мингдан зиёд суриялик қочқинлар ИШИДдан озод этилган ҳудудлардаги ўз уйларига қайтиб боришгани»ни эслатиб ўтди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралари ўтган ҳафтада, Америка томонининг ИШИДга қарши курашаётган Сурия курдларига қурол-яроғ етказиб бериши қарори ортидан икки давлат ўртасидаги зиддиятлар кескинлашгани фонида Вашингтонда бўлиб ўтди. Туркиянинг расмий позициясига кўра, Туркияда тақиқланган, ҳам Анқара, ҳам Вашингтон томонидан террорчилик ташкилоти деб юритиладиган Курдистон ишчи партияси (КИП) билан Суриядаги курдлар алоқада, деб ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар