Россиянинг Новосибирск вилоятига ўтган ҳафтада 100 тоннадан кўпроқ мева-сабзавот маҳсулотлари қўйилмади. Бу ҳақда Россия ОАВ маълум қилди.

Назоратдан ўтмаган юк 19 тонна ўзбек ва 20 тонна қозоқ гилоси, 20 тонна қозоқ сабзиси, 42 тонна қирғиз ва 40 тонна қозоқ пиёзи ҳамда 2 тонна қозоқ кабачкисидан иборат бўлган.

Россельхознадзор ходимларининг айтишича, барча маҳсулот тегишли маркировкасиз ўрамларда бўлган, ўзбек гилоси эса яна тегишли ҳужжатларсиз ҳам бўлган. Халқаро карантин қонунчилигига кўра, бу юкни жўнатувчига қайтаришга қарор қилинган.