Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти қўшни Қозоғистон Републикасига хизмат ташрифини амалга оширди. 

Расмий учрашувда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козимхўжа Ўринбойхўжаев, федерация ижрочи директори Рустам Нуритдинов ва Қозоғистон велосипед спорти федерацияси президенти Дархан Калетаев, Қозоғистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Тулпар Мансуров, Қозоғистон велосипед спорти федерацияси президенти ўринбосари Аманбек Кулчиковлар иштирок этишди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон велосипед спорти федерацияларининг икки томонлама манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Меморандумда Қозоғистон Республикаси велоспортчилари ҳамда Ўзбекистон велоспортчилари ўртасида икки томонлама ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, малака ошириш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари кўрилди. Бундан ташқари Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасида машғулотлар ўтказиш юзасидан қарорлар тасдиқланди.

Ушбу меморандум иккала давлат президентларининг олиб бораётган ҳамкорлик сиёсатининг спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришдаги заминидан далолат беради.