2020 йилга қадар Ўзбекистонда енгил саноат экспорти уч баробарга ошиши кутилмоқда

Ўзбекистон 24 Май 2017 4136

24 май куни Халқаро пресс-клубнинг (ХПК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқарув кенгаши раисининг маслаҳатчиси Расул Содиқов, «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси раиси Ҳолида Комилова ва «Истиқлол текстил дизайн» МЧЖ вакили, енгил саноат компаниялари вакиллари, экспертлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.  

Бугунги пресс-клубнинг асосий мавзуси «Болажонлар-ширинтойлар» номли болалар модаси фестивали ҳамда юртимизда енгил ва тўқимачилик саноатининг ривожланиши ҳақида бўлди. 

Маълум бўлишича, 2016 йилда энг йирик текстил компанияси бўлмиш «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тадбиркорлари томонидан 1,146 млрд доллар қийматига тенг маҳсулот дунёнинг қарийб 60 та мамлакатига экспорт қилинди. «Ўзбекенгилсаноат» таркибидаги 460 та корхона томонидан ўзлаштирилган сармоя 2,5 миллиард долларга тенг бўлди, чет эл инвесторлари иштироки билан 200 та янги корхона ташкил этилди. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ чет элдаги савдо уйлари сонини 49 тага кўпайтириш режалари экспорт ҳажмини оширишига хизмат қилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, спикерлар Ўзбекистоннинг экспорт қилиш салоҳиятларини кенгайтириш ҳамда жаҳон бозорларига жўнатилаётган юқори устки нарҳли маҳсулотларнинг кўламини ошириш борасида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

“2016 йил 21 декабрда «2017 – 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» Президент Ш.М. Мирзиёевнинг қарори чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ушбу муҳим дастурий ҳужжатга кўра, 2020-йилгача 132 та инвестицион лойиҳа амалга ошиши кутилмоқда, уларнинг 50 фоизи чет эл инвестиция ва кредитлари бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,2 миллиард долларга тенг. Мазкур лойиҳаларни жорий қилиш натижасида яқин йиллар ичида экспорт салоҳиятини 7-8 миллиард долларга ошириш мақсад қилинган”, - дея қайд этди «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқарув кенгаши раиси маслаҳатчиси Расул Содиқов.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар