Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 25—26 май кунлари Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.