АҚШ Сенати Россиянинг дунёда таъсири ўсишидан хавотирланмоқда

Жаҳон 24 Май 2017 16704
Фото: CNN

Америка Конгресси Сенатида АҚШ манфаатлари ва хавфсизлигига глобал ҳарбий таҳдидларга доир эшитувлар бўлиб ўтди. Унинг бош мавзуси, гўёки Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловига аралашуви бўлди. АҚШ Миллий разведка директори Дэниэл Коутс «демократик институтлар поймол қилингани»ни айтар экан, Россия 2017 йили «халқаро муносабатларда янада агрессив» ҳамда «АҚШга нисбатан қарашида олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган даражада бўлади», деган фикрни билдирди. МРБ собиқ раҳбари Жон Бреннан, ўз навбатида, агар Москва «бу кампаниясини давом эттирса, у ўзига зарба бўлиб қайтади», дея таъкидлади. RT агентлиги америкалик сиёсатчиларнинг узоқни кўра олиши ва улар келтираётган далил-исботлар хусусида фикр юритади. 

Фото: Reuters

АҚШ Миллий разведкаси директори Дэниэл Коутс Вашингтондаги Сенат эшитувларида чиқиш қилар экан, ўзидан аввалги раҳбар Жеймс Клэппер қарашини ҳимоя қилиб, Россияни Америка сайловларига аралашишда айблади. 

«Россиянинг таъсир этиш кампанияси ва стратегияси демократик институтлар ва сайловларни поймол қилишдир. Биз буни Францияда аниқ кўрдик, сайловлар бўлиши кутилаётган Германия ва Буюк Британияда бизнинг сайловларда бўлган нарсаларнинг такрорини кўрмоқдамиз. Россия стратегияси давом этмоқда», — деб таъкидлаган Коутс. Шу билан бир вақтда, Коутс Россия қандай қилиб сайловларга аралашаётганига ойдинлик киритмаган ва ўз баёнотини бирор далил билан исботламаган. 

Аксинча, ўз фикрини давом эттирган Коутс Сенат аъзоларига 2017 йили Россиядан «халқаро муносабатларда янада агрессив» ҳамда «АҚШга нисбатан қарашида олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган даражада бўлиши»ни тахмин қилаётганини айтиб вазиятни янада кескин кўринишга олиб  келди. 

АҚШ Миллий разведкаси директори Дэн Коутс/Reuters

«Ҳаммасидан ҳам эҳтимоли, 2017 йилда Россия халқаро муносабатларда янада агрессив, АҚШга нисбатан қарашида олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган даражада ва ички масалаларни ҳал этишда авторитар бўлади. Москванинг Суриядаги воқеаларга таъсир ўтказа олиши ва Европада россияпараст, популист ҳукуматлар кўпайиб бораётганидан руҳланган президент Владимир Путин, эҳтимол, Россиянинг буюк давлат мақомини илгари суриш учун янада фаолроқ ҳаракатлар олиб боради», — деган Коутс.

Унинг сўзларига кўра, Америка махсус хизматлари «Россияни жавобгарликка тортиш учун ҳар қандай имкониятни кўриб чиқмоқда». АҚШ Миллий разведкаси буни қандай амалга оширмоқчи эканига ҳам аниқлик киритмади. 

Аниқ хулосалар

Сенат қўмитаси олдида чиқиш қилган МРБ собиқ раҳбари Жон Бреннаннинг қайд этишича, Москванинг АҚШ сайловларига аралашгани «очиқ-ойдин бўлиши керак».

«Ҳамма билиши керакки, Россия 2016 йилда Америка президентлик кампаниясига аралашди. Улар бизнинг норозиликларимиз ва бундай қилмаслик бўйича огоҳлантиришларимизга қарамай шундай ҳаракатларни амалга оширишди», — деган МРБ собиқ директори. 

Бреннан 2016 йил августида Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников билан учрашувида аралашиш кампанияси давом этаётганидан «огоҳлантирган».

«Мен жаноб Бортниковга, агар Россия мазкур кампанияни давом эттирса, бу уларнинг ўзига зарба беришини айтдим. Ниҳоят, мен жаноб Бортниковни огоҳлантириб, агар Россия бу сиёсатини давом эттирса, бу Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган қисқа муддатли истиқболларга раҳна солиши мумкинлигини ва ўзаро манфаатли масалалар бўйича давом этаётган амалий мулоқотга раҳна солишини айтдим. Жаноб Бортников эса, кутганимдек, Россия Америка сайловларига аралашиш учун нималардир қилаётганини рад этди», — деган МРБ собиқ раҳбари. 

МРБ содиқ директори Жон Бреннан/Reuters

«Умум тан олинган далил»

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви ва Трамп маъмуриятининг Москва билан алоқалари хусусидаги мавзулар бир неча ойдирки, Американинг обрўли нашриётлари томонидан кенг ёритилмоқда.

Хусусан, январь ойида АҚШ Миллий разведкаси эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Россия етакчиси Владимир Путин Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига аралашишни мақсад қилган “таъсир ўтказиш кампанияси”ни ташкил этишга кўрсатма берган. Ҳисоботга кўра, бу кампанияда россиялик хакерлар, шу жумладан RT телеканали ҳам иштирок этган.

Бироқ, разведка ўз ҳисоботида Кремлнинг АҚШга уюштирилган киберхужумларга алоқадорлигини исботловчи бирор далил келтирмади. 

Москва бир неча маротаба АҚШ ва бошқа давлатлардаги сайловолди пойгаларига ҳар қандай усулда аралашишини рад этди. Президент Путиннинг ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг махсус вазифалар бўйича элчиси Андрей Крутских Россиянинг АҚШ президентлик сайловига кибераралашуви «умум тан олинган далил» деган баёнотни беъмани деб атаганди.

«Бу мутлақ бемаънилик ва ўз маъмуриятининг МРБ томонидан ҳимоя қилинишидир. Чунки, сайловлардан бир ҳафта олдин АҚШдан ҳукуматлараро келишувларга асосан сўров келган ва биз Обама давридаёқ батафсил расмий жавоб берганмиз», — дея Крутских сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг қайд этишича, шундан сўнг, АҚШнинг барча куч ишлатиш тузилмалари «хотиржам бўлган» ва масала ёпилган эди. 

«Шундан сўнг, Америка тузилмалари томонидан даъволар бўлмаган эди», — дея маълум қилган дипломат.

Унинг сўзларига кўра, МРБнинг бу сафарги баёноти шундан далолат қиладики, бошқарма «Америкадаги ички сиёсий ўйинларга аралашмоқчи», бунда «ёлғон маълумотлар»дан фойдаланмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар