Аэрокосмик транспорт ишлаб чиқаришга ихтисослашган Rocket Lab стартапи ёз мавсумига қадар Жанубий яримшардан дунёдаги илк Electron ракетасига ишга туширмоқчи. Катта умид боғланаётган космодром Янги Зеландиянинг шимолий қисмидаги Махай яриморолида жойлашган. Newatlas шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди. 

3D-босма ёрдамида композит материаллардан тайёрланган 20 × 1 м ўлчамли икки босқичли ракета енгил вазни ва тежамкорлиги билан ажралиб туради. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, у трансатлантик рейсларда ишловчи стандарт Boeing 737'га нисбатан анча кам ёқилғи сарфлайди. 

Electron 150 килограммгача бўлган сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқишга қодир. Компания режаларига кўра, у бир йилда 120 марта ишга туширилади - бу АҚШга нисбатан деярли беш карра кўп. Ракетанинг ҳар бир ишга туширилиши минимал қийматга эга бўлади - тахминан 5 миллион доллар атрофида. 

Фото: Rocket Lab 

Янги Зеландияда ишлашнинг мураккаб жиҳатлари кучли шамоллар билан изоҳланмоқда, бироқ Electron икки ўқли назорат тизими билан жиҳозланган, бу унга йўналишдан узилмаслик имконини беради.