Энг яхши ёш ишчи касб эгаси аниқланмоқда

Жамият 24 Май 2017 3098

Республика бўйлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ўтказилмоқда.

Шунга асосан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

«Танловга  бўлган қизиқиш ёшларимизда юқори бўлди.  Қуйи босқичлардаёқ уларнинг пухта ҳозирлик ва катта масъулият билан ёндашганликлари гувоҳи бўлдик. Муносиб номзодларни танлаб олишда уларнинг  соҳадаги иш тажрибасига, эришган ютуқларига, жамоатчилик орасидаги обрў-эътиборига, мамлакатимиз ривожига қўшаётган ҳиссасига эътибор қаратилди», - дейди  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ёшлар кенгаши  раиси Ҳайитбой Наматов. 

Танлов қатнашчилари ўз йўналишларида қизиқарли савол-жавоблар баҳсида муносиб қатнашишди. Шунингдек, фаолияти акс этган кўргазмалар ёрдамидa ўз иқтидорларини намойиш этишди.  

Танловда «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш», «Ошпаз», «Сартарош ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий  либослар  модельери», «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринг техниги» каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар