Суд департаментининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббусига кўра, жорий йилнинг 19-20 май кунлари суд ижрочиларининг Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳар бўлимларида ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда қўшма тадбир ўтказилди.

Ўтказилган ушбу қўшма тадбир давомида электрон тарзда тақдим этиладиган фото ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари билан қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 268 нафар фуқарога қўлланилган 133,9 млн сўмлик жарималарни ундирилиши ҳамда қўлланилган жаримани ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган 76 нафар фуқарога тегишли автотранспорт воситаларини тегишли жарима майдонларига олиб кирилиши таъминланди.

Ҳозирги кунда Суд департаментининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларида мазкур турдаги ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилиши давом этмоқда.