Google рақамли офис доскаларини сота бошлади

Технология 24 Май 2017 3315

Google компанияси Google Jamboard интерактив доскалари сотуви бошлангани ҳақида маълум қилди. Қурилма Hangouts мессенжери ва Google’нинг G Suite офис тўплами (“Ҳужжатлар”, “Тақдимотлар” ва “Диск” иловаси) билан ишлашга мўлжалланган, деб хабар бермоқда CNet.

The Verge портали муаллифларининг қайд этишича, Jamboard – бу “ғалати ҳамда қизиқ” қурилма бўлиб, у коммуникация ва масофадан туриб ишлаш, шунингдек, офисда ёки кичик корхонадаги иш жараёнида фойдаланилиши мумкин. Шу билан бирга, қурилма аслида оддий офис доскаси бўлиб, рақамли стандартларга мослаштирилган, холос.

Унда хатти-ҳаракатни бир миллиметрга қадар аниқ пайқовчи стилуслар ёрдамида чизиш ҳамда ёзилган нарсани бармоқлар ёки катта “ақлли ўчиргич” ёрдамида ўчириб ташлаш мумкин.

Jamboard’да виртуал стикерлар қолдириш ҳамда уларга суратлар, клип-арт ёки эмодзи қўшиш мумкин. Худди шундай функциялар iOS ва Android негизида ишловчи қурилмаларга мўлжалланган Jamboard иловасида ҳам бор.

Jamboard’да яна бир функция борки, унинг ёрдамида ўрнатилган микрофон ва қўшимча HD-камера орқали видеоалоқага чиқиш мумкин. Verge мухбирининг аниқлашича, Jamboard бир вақтнинг ўзида ёки “ақлли доска” экрани, ёхуд камерадан олинган тасвирни кўрсатиши мумкин. Бу икки визуал каналларни қурилманинг ҳозирги нусхасида уйғунлаштириш мумкин эмас.

Androidcentral нашрининг таъкидлашича, Jamboard нархи 4 минг 999 доллардан бошланади. Бунда унинг ичига иккита стилус, битта “ақлли ўчиргич” ва деворга мустаҳкамлаш учун зарур нарсалар киради. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ҳар йили хизмат кўрсатиш тўпламини харид қилиши даркор, унинг қиймати 600 долларни ташкил этади. Jamboard нархи ичига қурилмани вертикал ўрнатиш учун зарур бўлган стенд кирмади ва у 1349 долларга алоҳида сотилади.

The Verge Google Jamboard’нинг унинг асосий рақобатчиси - Microsoft Surface Hub билан таққослади. Маълум бўлишича, Jamboard 4 минг долларга арзон бўлгани ҳолда, “фақатгина Google Docs ишлайдиган ноутбукка” ўхшаш. Microsoft қурилмаси эса – бу тўлақонли компьютер экан.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар