Google ўз фойдаланувчилари харидларини оффлайн кузатади

Технология 24 Май 2017 1787
Фото: EPA

Google корпорацияси фойдаланувчиларининг интернетдаги фаоллигини кузатиб, уларнинг танловларига доир ахборотни йиғади. Фойдаланувчининг сайтларда қандай рекламаларни кўриши унинг қидирув тизимида нималарни излаши ва қандай товарларни харид қилишига боғлиқ. Бироқ энди интернет-гигант бу тажрибани жаҳон "ўргимчак тўри"дан ташқарида ҳам қўллашга қарор қилди - бундан кейин Google нафақат онлайн маълумотларни, балки оффлайн-харидларга оид хабарларни ҳам тўплайди.

CNN телекомпаниясида хабар қилинганидек, бу корпорацияга фойдаланувчи тармоқдаги реклама банеридаги хабардан кейин кўчадаги дўкондан у ёки бу товарни харид қилдими ёки йўқ - шуни аниқлашга ёрдам беради. Google'нинг АҚШнинг кредит ва дебет карталарини ишлаб чиқарувчи етакчи молиявий компаниялари билан тузган шартномаси туфайли шундай имконият пайдо бўлди.

Шартномага мувофиқ, Америка фуқароларининг тахминан 70 фоиз транзакциялари ҳақидаги шифрланган маълумот Google'га келиб тушади, шундан сўнг автоматик равишда  тармоқдаги реклама эълони кликлари билан таққосланади. Шу тариқа, Google AdWords реклама сервисидан фойдаланувчи компания мижознинг товарни қўлга киритишга оид қарорига рекламанинг таъсири бўлдими ёки йўқ - билиб олиши мумкин. 

Авваллари бундай маълумот фақат интернет-савдода қўлланарди. Фойдаланувчи онлайн ҳеч нарса харид қилмаса, реклама берувчилар унга кетган пулни бежиз сарфланган деган хулосага келишарди. 

Корпорацияда таъкидланишича, бундай тажриба фуқаролар ҳаётига ҳеч қандай таҳдид солмайди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар