Жорий йилнинг 24 май куни Халқаро Пресс-клубда “Ўзбек енгил саноати: жаҳон эътирофи” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтади.

У Ўзбекистон енгил ва текстиль саноати ривожи ҳамда “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода Фестивалига бағишланади. Тадбирда “Ўзбекенгилсаноат”, “Осиё Рамзи” дизайнерлар ҳамда модельерлар ассоциацияси ва хусусий сектор вакиллари соҳадаги муаммолар ҳақида фикр билдиришади.

Йиғилиш Миллий телерадиокомпания Медиа марказидан тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Тадбирни "Ўзбекистон" телеканали орқали Тошкент вақти билан соат 17:10 дан бошлаб томоша қилиш мумкин.