Хитой Қозоғистондан сувни тортиб олмаслигини ваъда қилди

Жаҳон 24 Май 2017 12948

«Бир камар, бир йўл» форумидан сўнг 23 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ХХРнинг Қозоғистондаги элчиси қатнашган матбуот анжуманида ҳам Қозоғистон-Хитой муносабатлари ёритилди. Элчи Чжанг Ханхуэй матбуот анжуманида қозоғистонликларни ташвишга солаётган саволларга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилди.

Биринчидан, бир неча йиллардан бери эълон қилиб келинаётган лойиҳаларга кўра Хитойдан Қозоғистонга ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича элчининг позицияси ойдинлаштирилди. Масала ўта оғриқли ҳисоблаб келинади, чунки қозоғистонликлар хитойлик меҳнат мигрантларининг ёппасига кўчиб келишидан ва очилажак янги корхоналар экология меъёрларига риоя қилмаслигидан чўчишади.

«Биз ишлаб чиқариш қувватлари бўйича қўшма лойиҳа устида ишламоқдамиз, бу рўйхатга аллақачон 51 та лойиҳа киритилган. Лойиҳаларнинг умумий ҳисобдаги қиймати 27 миллиард АҚШ долларидан ошади. Аллақачон 3 лойиҳа якунланган, яна 5 таси қурилмоқда ва 7 та лойиҳа очилишга тайёр. Бу соҳадаги ҳамкорлик биринчидан ўзаро манфаатли бўлса, иккинчидан улкан салоҳиятни юзага чиқаради, деб ҳисоблаймиз. Ҳар икки томон ўзининг устунлик тарафларини намойиш эта олади. Биз фақат ҳар икки мамлакат манфаатлари учун ишлаймиз», — деди Чжанг Ханхуэй.

Муҳимлиги бўйича иккинчи ўринда сув масаласи туради. Қозоғистон бир неча йиллардан буён трансчегаравий дарёлар: Или ва Иртишнинг сувини бўлиш масаласидан ташвишга тушиб келмоқда. Шинжонг-Уйғур мухтор туманининг шиддат билан тараққий топаётгани бу дарёлар ўзанида кўплаб каналлар ва сув омборлари қурилишига сабаб бўлмоқда, бу эса Қозоғистон томонининг сув сарфига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ сўнгги пайтларда музокараларда ривожланиш кўзга ташланмоқда, бунга сабаб қилиб Қозоғистоннинг Хитойга газ ва уран экспорт қилиши ҳамда Остонанинг Ипак йўли иқтисодий макони лойиҳасида иштирокини кўрсатиш мумкин. Элчининг таъкидлашича, Хитой трансчегаравий дарёларнинг сувини бўлишда Қозоғистон манфаатларига зид ҳаракат қилмайди:

«Бу жуда мураккаб савол. Сўнгги вақтларда сиз тарафдан шундай таклиф келиб тушди: сувни бўлиш масаласига дарё сувларидан ташқари, ерости сувларини ҳам қўшиш. Ер ости сувларига доир масалани ўрганиб чиқамиз. Биз икки дўстона ва қўшни давлатлар ўртасида бу каби муаммоларни доим тартибга солиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Хитой раҳбарияти сизнинг раҳбариятингизга ҳеч қачон Қозоғистон манфаатларига дахл қилмаслик ҳақида ваъда берган», — дея ишонтирди Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси.

Учинчи муҳим савол Қозоғистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш масаласига бағишланди.

Ун ва ўсимлик ёғини Хитойга экспорт қилишни кўпайтириш режалаштирилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Шарқий Қозоғистондаги лабораторияда сертификатлаштирилади.

«Биз Шарқий Қозоғистон вилояти ҳудудида лаборатория очиш имкониятини ўрганмоқдамиз. Хитойлик сармоядорларни бу ишга жалб қилиб, айнан уларнинг ҳисобидан халқаро лаборатория ташкил этилишига эришмоқчимиз. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлигимиз тобора мустаҳкамланмоқда. Ўтган йили Қозоғистондан Хитойга ғалла экспорти 180 баробарга ортди. Бу йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 30 фоизга ўсган. Бу жуда яхши тенденция. Хитой бозори Қозоғистон учун доимо очиқ. Энди биз стандартларни маъқуллаб олишимиз керак. Албатта, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар Хитой стандартларига мос келиши учун бу ишда биз қозоғистонлик тадбиркорларга ёрдам қўлини чўзамиз. Мана шу базада бизнинг ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи стандартларини умумлаштиришни истаймиз, чунки бу жуда муҳим», — дея қўшимча қилди элчи.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар