«Атлетико Мадрид» яримҳимоячиси Коке мадридликлар билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Янги шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар белгиланган. Унинг аввалги шартномаси 2019 йил ёзда якунланиши керак эди.

Коке «Атлетико Мадрид» тарбияланувчиси бўлиб, у жамоа таркибида 300дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 83та голли узатмага муаллифлик қилган.