42-йиғилиш: МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари нима ҳақда гаплашишади?

Жаҳон 24 Май 2017 4893
Фото: AP

МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари Сурия ва Ироқдаги жангариларга кишиларни ноқонуний юбориш каналларига алоқадор шахсларни аниқлаш масаласини муҳокама қилади. ТАСС’нинг Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар марказига асосан хабар қилишича, бу масала бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари махсус ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 42-йиғилишида энг асосий мавзулардан бири бўлади.

"Кузатувчи сифатида Германия, Испания, Италия, Сербия ва Франциядан бўлган делегациялар иштирок этади", - дея таъкидлаб ўтишган ФХХда.

Йиғилиш қатнашчилари асосий эътиборни МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризм ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик билан курашдаги ҳамкорлик масаласига қаратишади. "МДҲ давлатлари ҳудудлари орқали ноқонуний миграция транзит каналларининг ишлашига алоқадор бўлган шахслар, шунингдек, бу давлатлар фуқароларининг Сурия ва Ироққа халқаро террорчилик ташкилотлари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун чиқиб кетиш йўллари бўйича маълумот алишишни янада кучайтиришни муҳокама қилиш режалаштирилган", - дея айтиб ўтишган ФХХда. Жангарилар фаолиятини тўхтатиш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июнь-июль ойларида ФИФА конфедерациялар кубоги ўтказилиши арафасида муҳим сиёсий, спорт ва бошқа халқаро даражадаги тадбирларда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича тажриба алмашиш мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар