Москвада Ўзбекистон–Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон 24 Май 2017 3433

23 май Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016–2017 йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида икки томон маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия Федерацияси делегациясига вазир ўринбосари Игорь Моргулов бошчилик қилди.

Учрашувда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан ШҲТ фаолиятининг долзарб жабҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида Саммит кун тартибига киритилган масалалар, жумладан, Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида кириши билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Кўпроқ янгиликлар