Непал бош вазири истеъфога чиқди

Жаҳон 24 Май 2017 2332
Фото: AP

Непал бош вазири Пушпа Камал Дахал чоршанба куни ўз истеъфоси ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kathmandu Post нашри. 

“Непал коммунистик партияси (маочилар маркази)” етакчиси Дахал ҳукумат тепасига ўтган йилнинг 4 август куни иккинчи бор келганди. Бу маочиларнинг “Непал коммунистик партияси” билан коалициядан чиққанидан сўнг юз берди, шундан кейин Кхагда Прасад Оли ҳукумати истеъфога чиқди. Маочиларнинг коалициядан чиқишига коалицион келишувнинг бажарилмагани, хукуматнинг 2015 йилги кучли зилзиладан сўнг мамлакатни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлари самарасизлиги ва ижтимоий сиёсатдаги омадсизликлар сабаб бўлди.

Маочилар асосий мухолифат партия Непал конгрессиси билан бирлашди ва парламентнинг қатор кичик партиялари қўллаб-қувватлови билан янги ҳукуматни ташкил этишди. Шу билан бирга, Непал конгресси етакчилари ва маочилар сиёсий келишувга эришишди, унга кўра, бош вазир лавозимига аввал Дахал, тўққиз ойдан сўнг эса – Конгресс вакили тайинланади. Нашр Дахалнинг истеъфосини айнан шу келишувга боғлади – унинг лавозимига киришганига тўққиз ойдан кўпроқ вақт ўтди. Конгресс етакчиси Шер Баҳодир Деуба янги бош вазир бўлиши эҳтимолга яқин.

Дахалнинг миллатга йўллаган телемурожаатда маълум қилишича, шу тариқа “Непал сиёсатидаги узоқ “ишонч қурғоқчилигига” якун келади”, деб ёзади нашр.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар