NYT: Трамп Дутертени мақтади

Жаҳон 24 Май 2017 6480
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг филиппинлик ҳамкасби Родриго Дутертени "гиёҳванд моддаларга қарши ақл бовар қилмас иши" учун мақтади. Бу ҳақда The New York Тimes нашри ёзмоқда.

Дутерте "гиёҳванд моддалар халқининг бошига тушган бало эканлиги ва ўз фуқаролари саломатлигини сақлаб қолиш учун барча ишни қилиши" билан жавоб берган.  

"Бизда буни англамаган президент бўлган эди, мен эса буни англайман", деб айтди Трамп АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани назарда тутиб.

Таъкидланишича, юқорида келтирилган парча Трампнинг Дутерте билан 29 апрелдаги суҳбати стенографиясининг бир қисми бўлган. Бу суҳбатни Филиппин ташқи ишлар вазирлиги департаменти ошкор қилган. Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакили бу маълумотлар аниқлигини тасдиқлаган.  

Аввалроқ Трамп Дутерте билан суҳбатда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни "ақлдан озган" деб атагани маълум қилинганди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар