Терроризмга қарши коалиция ташкил этиш барча дин вакиллари учун умумий вазифадир. Бу ҳақда Оқ уйнинг АҚШ президенти Дональд Трампга унинг илк хорижий сафарида ҳамроҳлик қилаётган юқори лавозимли вакили журналистларга шундай деди. 

"Биз бу сафарда мусулмон мусулмон, насроний, яҳудий ва насроний-католик эътиқодини бирлаштириш зарур деб ҳисобладик", — деган Оқ уй вакили Тел-Авивдан Римга учаётган самолёт бортида ўтказилган брифингда. Унинг сўзларига кўра, Оқ уй "радикал терроризм давримизнинг энг катта муаммоларидан бири эканини намойиш этмоқда, барчани бирлаштириш билан коалиция ташкил этиш ва бу фақат мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар муаммоси эмас, чин маънода бутун дунё муаммоси эканини кўрсатиш ниятида".

Трамп ўзининг илк хорижий сафарида Саудия Арабистони ва Исроилга ташриф буюрди. Энди у Рим, Ватикан ва Брюсселга ташриф буюради.