22 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ичидан оқиб ўтувчи каналда икки бола чўкиб кетган. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

Тошкент вилояти ИИБ томонидан тасдиқланишича, болаларнинг бирининг жасадини шу куннинг ўзида сувдан чиқариб олишган, иккинчи боланинг жасади кейинги кунда Пскент ҳудудидан топилган.

Болаларнинг иккиси ҳам 10 ёшли бўлган. 

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Ота-оналар ёз арафасида эҳтиёткорликка чақирилади.